Главная » 2011 » Июнь » 30 » Голландиялик SusyJ87 номли қиз Facebook даги 152 та дўстларини татуировка қилиб баданида тасвирлади.
13:56
Голландиялик SusyJ87 номли қиз Facebook даги 152 та дўстларини татуировка қилиб баданида тасвирлади.
Нидерландияда яшовчи ва интернетда SusyJ87 никноми билан фойдаланувчи қиз ўз қўлига Facebook ижтимоий тармоқдаги 152 та дўстларини расмларини татуировка қилиб тасвирлади. Ушбу композиция остида онлайн дўстларининг профайллари мужассамланган. У қизнинг сўзларига қараганда, баданига дўстларини суръатларини тушуришдан аввал уларнинг ҳар бирларидан рухсатларини олган. Ундан ташқари унинг ўзининг Facebook сахифасида, аслида кўпроқ дўстлари бўлган, аммо қўлида унинг энг яқин дўстлари ўрин олган.
Голландиялик қизнинг қўлига татуировкани тушириш учун умумий олганда 30 соатни ташкил қилди. Ўз ишининг устаси бўлган ва ушбу татуировкани чизган Ксавьера Мелькерни таъкидлашича, у ўз ишидан мамнун ва ҳозирги замонавий қарашлардаги яхши иллюстрациялардан биридир. Ўз навбатда "Бу менинг дурдона асарларимдан бири” деб таъкидлади Мелькер. SusyJ87 дўстларининг татуировкаси тушуриш жараёни видиосини YouTube сайтига жойлаштирди ва тезда кўпгина танқидларга ҳам учради. Айримлар татуировкани ҳақиқий эмас дейишди, бошқалар эса унинг бу қилмишини шунчаки реклама учун деб айтишди. Мелькер тезда ўз мижозини ҳимоялаб, татуировкага қарши чиқувчи Facebook фойдаланувчиларига бу иш соҳта эмаслигини қатъиян таъкидлади. "Албатта, бундайини ҳар куни ҳам кўравермайсиз, аммо таъкидлаб айтаманки бу ҳақиқий тату”, деб ҳимоялайди.