Пятница, 26.04.2024, 07:30
VOY.TARONA.NET zamonaviy portal
| RSS

Меню сайта
Категории раздела
SHOU-BIZNES [3]
KINO YANGILIKLARI [0]
PSIXOLOGIYA [0]
KLIP (TAS-IX) [3]
MP3 KO'CHIRIB OLISH [3]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [1]
FUTBOL YANGILIKLARI [1]
MOBIL TELEFONLAR [0]
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 125
Статистика
Главная » 2011 » Июль » 9 » КАНИЗА ВА ЖАСУР УМИРОВ МУҲАББАТ ТУЙҒУСИ
06:55
КАНИЗА ВА ЖАСУР УМИРОВ МУҲАББАТ ТУЙҒУСИ

ИККИ ДИМОҒДОР ХОНАНДАНИНГ ДУЭЛИ!

Техниканинг соф севгига таъсири ва эскирмайдиган идеал севги "формула”си ҳақида

Қаҳрамонларимиз мунозараси уларнинг ёшидан келиб чиққан ҳолда эскирмайдиган абадий мавзу севги тўғрисида бўлади... Қани, кўрамиз, муҳаббат ёшидаги икки хонанданинг бу борадаги қарашлари қандай?

Севги ўзи нима? Унга қандай таъриф берасиз?

 

Жасур Умиров: Севги Аллоҳ томонидан бериладиган ва ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган неъмат. Бир жумла билан айтганда ШИРИН ДАРД!

Каниза: Мен ҳам Жасурнинг фикрга қўшиламан, севги илоҳий туйғу. Бошқача таъриф берадиган бўлсам, ўзингни унутиб ким учундир яшаш. Аммо бунақа соф, фидойи муҳаббат эгаларини бугун фақат китоб ва кинолардан топамиз. Ҳаётда учратиш мушкул.   

Ж.У: Мен бундай ўйламайман. Тўғри, техника тараққий этиб, замонамиз ривожланиб кетиши натижасида беғубор, чин севги йўқолиб бораётган бўлиши мумкин, аммо умуман йўқ деб бўлмайди. Агар бўлмаганда бугун севги-муҳаббат тўғрисидаги қўшиқларни ҳеч ким эшитмаган бўларди.

К: Мен асосан санъат ичида юрганларни назарда тутдим. Оддий одамлар орасида бор, албатта.

Ж.У: Нима, санъаткор одам эмасми?.. Улар ҳам ҳамма қатори оддий инсон-ку!

К: Сизни билмадиму, мен улар орасида юрагида ҳақиқий севгиси борларни учратмадим. Севиб, муҳаббати учун курашиб  оила қурган санъаткорлар қўл билан саноқли. Дейлик, сиз севган қизингизга уйланасиз? Бошқа ҳамкасбларингиз қатори ота-онангиз топган қизни олсангиз керак.

Ж.У: Нега бировни номидан гапираяпсиз? Бошқалар ўзи учун жавоб беради, шахсан мен севганимга уйланаман. Фақат ҳозирча ҳақиқий муҳаббатимни учратганимча йўқ. (кулади) 

К: Вақти келганда кўрамиз...

 

Жасур, юқорида ҳақиқий севгиннинг қолмаганини техника тараққиёти билан боғладингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?

Ж.У: Телефон, интернет деган нарсалар ривожланиб кетиши оқибатида йигит-қизларда танишиш, танлаш имконияти кўпайди. Бугун биттаси билан топишиб, "Лайли-Мажнун” бўлиб юриб, эртага ундан яхшироғи учраб қолса шартта ўшанисига  ўтиб кетишади.

К:Тўғри гапни айтдингиз. Севги ўйин бўлиб қолди. Техника ривожи ҳақиқий севгиларни ҳам барбод қилмоқда. Олдинлари телефон бўлмаган, севишганлар учрашув онларини интиқ бўлиб кутишган. Бундай севги ўз-ўзидан маълумки қадрли бўлган. Ҳозирги севишганлар-чи, бир кунда йигирма тўрт соат бўлса, ҳар соатида "йўқлаб туришади”.  Кейин нима бўлади, қарабсизки,бир-биридан зерикиб, қадрсиз бўлиб, яна янги муҳаббатни хоҳлаб қолишади.

Ж.У: Бироқ шунга қарамай ўртадаги севгини сақлаб қолаётганлар ҳам топилади. Мана, яқинда бир тўйга бордик. Севишиб турмуш қуришибди. Ижодимга оилавий мухлис бўлишгани учун тўйдан кейин ҳам меҳмонга чорлашди. Гаплашиб ўтириб, куёв бола севги тарихини айтиб қолди. Келин билан телефон орқали танишишган экан... Бир қанча вақт бир-бирини синаб, ўрганиб кейин тўй қилишибди.

 

Айтишларича, эркакларга нисбатан аёлларда садоқат туйғуси кучли бўларкан...

К: Юз фоиз қўшиламан. Бу исбот талаб қилмайдиган "теорема". Шундай бўлса ҳам бир мисол келтираман. Кўрган бўлсангиз, Голливуд ижодкорлари  томонидан "Нью Йоркда бир кеча" деган фильм ишланган. Мазмуни қуйидагича, эр-хотин бир кунга иш юзасидан бошқа шаҳарга келишади. Бу ерда эркак келишган, чиройли бир аёлни ёқтириб қолади. Унинг атрофида гирдикапалак бўлган бир пайтда, хотини у ерда ўзининг эришолмаган илк муҳаббатини учратиб қолади. Хуллас, эркак ҳам, аёл ҳам ўзлари билмаган ҳолда бир пайтда хиёнатга яқинлашишади ва бу вазиятда эр аёлига хиёнат қилади. Аёл эса қаршисида қачондир ўзи қаттиқ яхши кўрган инсони турганига қарамай ўзини хиёнатдан асрайди. Мана, сизга аёл садоқатнинг исботи! Жуда ҳаётий, таъсирли кино...

Ж.У: Сиз кинодан мисол келтирдингиз, мен гапирсам ҳаётдан олиб қўя қоламан. Алдаш бобида ҳозир қизлар йигитларни йўлда қолдириб кетишаяпти. Бирон қизга кўнгил беришга чўчиб қолдик. Шундай қизларни биламан, бир йўла икки-учта йигитлар билан гаплашиб юришади...

К: Сиз бу гапларни қаердан олиб гапирияпсиз, билмадим. Мен кинодан ташқари, ҳаётдан ҳам аниқ фактлар билан гапиришим мумкин. Йигитларни яхши биламан, чунки болалигимдан қиз ўртоқларим эмас, ўғил бола ўртоқларим кўп бўлишган. Уларнинг сирларидан яхши хабардорман.

Ж.У: Ўғил бола ўртоқларингиз билан овора бўлиб, қизларнинг "сир”ларидан бехабар қолибсиз унда. Бир қизиқиб кўринг, кейин хулоса қиласиз (кулги кўтарилади)

 

Бир кўришда муҳаббат борлигига ишонасизми?

К: Мутлақо ишонмайман. Ёқтириб қолиш мумкин, аммо буни севги деб атаб бўлмайди.

Ж.У: Мен эса ишонаман. Ўз ҳаётимда бунга амин бўлганман. Биринчи синфга борганимда синфдош қизчани биринчи қарашимдаёқ яхши кўриб қолганман. Кейин уни бошқа болалардан рашк қила бошлаганман. Болаликдаги бу туйғу катта бўлаганим сари кучайиб борган. Ўн бир йил битта қизни севганман, лекин буни ўзига айтамганман.

К:Журъатингиз етмаганми?

Ж.У: Мени яхши кўрмаслигини билардим. Айтмаганимнинг яна бир сабаби, чин севгини тилда изҳор қилиш шарт эмас деб ўйлайман. Ўша қиз уни севишимни ҳаракатларимдан, қарашларимдан билганига шубҳам йўқ. Афсус туйғуларим жавобсиз қолган.

Дўстликнинг севгига айланишига қандай қарайсиз?

К: Ҳар кимда ҳар хил, аввал дўстлашиб, бора-бора бир-бирига қаттиқ боғланиб, ўртадаги дўстлик муҳаббатга айлантирганлар ва аксинча, севгисини дўстлик билан янада мустаҳкамлайдиганлар бор. Барибир дўстлик ўз йўлида қолган маъқул.

Ж.У: Менимча, ҳам шундай. Ўзингга дўст деб билган қизни ёр сифатида тасаввур этиш қийин. Севгини дўстлик билан адаштирмаслик керак.

Сизнингча, эскирмайдиган идеал севгинининг формуласи қандай?

К:Ҳаётда идеал даражадаги севги бўлмайди, аммо "тенглик+садоқат+тушуниш" билан абадий севгига эришса бўлади.

Ж.У: Идеал севги формуласи менинг назаримда "ишонч+ҳурмат+эътибор"дан иборат.

 

Бахтли оилани қандай тасаввур этасиз?

К: Бахтли оила деганда бир-бирини қадрлайдиган ва тушунадиган эр хотинларнинг ширин турмуши  кўз олдимга келади.

Ж.У:Бўлар-бўлмасга тортишиб, жанжаллашмайдиган оилани бахтли оила деб биламан. Мен билан оила қурган қиз бахтли бўлиши аниқ. Чунки, уйга келганимда овқат тайёр бўлмаса ёки шунга ўхшаш майда-чуйда ҳолатларга эътибор бермайман. Жанжал бўлмагач, меҳр ҳам сўнади.

 

Қанақа қизлар ҳамма йигитларга бирдай ёқади ва аксинча қандай йигитлар ҳамма қизларга баравар маъқул?

Ж.У: Буни аниқ биламан, камгап, ақлли, фаросатли қизлар барча йигитларга бирдай ёқади.

К: Тўғрисўз, мард, келишган йигитлар ҳамма қизларга ёқишига ишончим комил.

 

 

Жасур Умиров:

Мен учун ҳақиқий севги тимсоллари бу "Ромео ва Жульетта".

Севги ҳақида энг севимли таронам турк хонандаси Муратнинг "Тутамас" қўшиғи.

Севги билан нафратнинг ораси бир қадамдан ҳам қисқа деб ўйлайман. Кейин кучли нафрат бу кучли севгидан далолат.

Чиройли қизлар бевафо бўлишади деб ҳисоблайман.

 

 

Каниза:

Отабек ва Кумуш мен учун ҳақиқий севги тимсоллари.

Энг ачинарли севги қисмати "Титаник" фильми қаҳрамонларига тегишли.

Муҳаббат ҳақидаги энг гўзал қўшиқ Севара Назархоннинг "Юр, муҳаббат" таронаси

Йигитнинг севгиси қиздан бир неча марта кучли бўлиши керак деб ҳисоблайман.

Қиз бола яхши кўрганини айтмаса, ҳатто унча-мунчада сездирмаса, ўшанда қадрли бўлади.

 

Просмотров: 2599 | Добавил: madina | Теги: Kaniza | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Поиск
Календарь
«  Июль 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024
    Создать бесплатный сайт с uCoz