Пятница, 29.03.2024, 02:49
VOY.TARONA.NET zamonaviy portal
| RSS

Меню сайта
Категории раздела
SHOU-BIZNES [3]
KINO YANGILIKLARI [0]
PSIXOLOGIYA [0]
KLIP (TAS-IX) [3]
MP3 KO'CHIRIB OLISH [3]
QIZIQARLI MA'LUMOTLAR [1]
FUTBOL YANGILIKLARI [1]
MOBIL TELEFONLAR [0]
Мини-чат
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 125
Статистика
Главная » 2011 » Июнь » 26 » Сюжетида “ўлдим-куйдим» саҳнаси бўлмаган илк фильм!
21:08
Сюжетида “ўлдим-куйдим» саҳнаси бўлмаган илк фильм!

Режиссёр Нозим Тўлахўжаев ўзининг навбатдаги янги картинасини томошабинларга тақдим этиш арафасида. Ишчи номи "Висол" бўлган мазкур мелодраманинг актёрлар жамоасида Диас Рахматов, Мурод Раджабов, Бобур Йўлдошев, Динейра, Зуҳра Солиева, Санжар Шодиев, Адиз Ражабов ва Шаҳзода Матчоноваларни кўрамиз. Ушбу картинада Адиз Ражабов хонанда Динейра билан илк бор жуфтлик яратишди. Бу партёрлик ҳақида Динейра шундай дейди: «Адиз билан ишлаш менга жуда мароқли ҳамда фойдали бўлди (кулади). У суратга олиш жараёнида мендан керакли масалаҳат ва тавсияларини аямади. Инсон сифатида ҳам ниҳоятда ажойиб, дилкаш йигит экан…» Ҳа, Адиз Ражабов бу гал ҳам нафақат кинода, балки ҳаётда ҳам партнёрининг меҳрини, ҳурматини қозонган кўринади. Дарвоқе, «Висол» фильмида Динейрани яна бир карра оқ либосда (Зебо Наврўзованинг «Ёр-ёр» картинасида ҳам келин кўйлакда намоён бўлганди) кўрамиз. Таркибнинг деярли профессионал актёрлардан иборатлигини ҳисобга олсак, фильм муваффақиятидан умид қилса бўлади. Маълумотларга қараганда, кинокартинанинг суратга олиш ишлари диёримизнинг энг сўлим гўшаларида бўлиб ўтган. Киноижодкорларимиз ҳам билишади, қайноқ ёзда қаерда ишлашни…



Сюжетида "ўлдим-куйдим» саҳнаси бўлмаган илк фильм!

Шербек Шодиев «Мерсквич» номли фильмда ўзининг кинодаги ижро этяпти. Қизиқ, бугунги кино-бизнесида асосан картиналарга «кетмони учаётган» актёрларни жалб қилиш «самара» бераётган бир пайтда «Мерсквич» режиссёри Дилмурод Масаидов нега дебютант актёрни танлади? Худди савол билан мурожаат этганимизда режиссёрдан қуйидагича жавоб олдик: «Дастлаб бу образда Адиз Ражабовни кўрмоқчи эдим. Аммо қаҳрамонимиз унинг олдинги ролларидан бирига ўхшаб кетгани сабаб, бошқа актёр танлашни маъқул кўрдик. Синов жараёнида Шербек Шодиевнинг ижроси ёққач, уни тасдиқладик. Шербекни талабалик пайтларидан бери биламан. Гарчи кўпчилик уни хонанда сифатида таниса-да, асл мутахассисилиги кино актёрлиги эканидан хабарим бор. Бу борада уни етарли билим ва маҳоратга эга деб ҳисоблардим ва фильмни суратга олиш жараёнида бунга яна бир карра амин бўлдим.» Режиссёрнинг айтишига қараганда, «Мерсквич – замонавий ўзбек киносидаги сюжетида «ўлдим-куйдим» саҳнаси бўлмаган илк фильм бўлиши кутилмоқда. Шунга қарамай, режиссёр жиддий комедия жанрида суратга олинган мазкур кинокартина томошабинни бефарқ қолдирмайди деган умидда.
Просмотров: 1703 | Добавил: madina | Теги: Сюжетида “ўлдим-куйдим» саҳнаси бўл | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Поиск
Календарь
«  Июнь 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024
    Создать бесплатный сайт с uCoz