"Пахтакор” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтганЎзбекистон - Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Миллий терма жамоамиз футболчилари меҳмонлар дарвозасига жавобсиз 4 та гол киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Футболчиларимизнинг устунлиги остида ўтган ўйинда ҳисоб бундан-да йирик кўриниш олиши мумкин эди. Аммо ҳужумчиларимиз жуда кўплаб имкониятлардан фойдалана олишмади. Учрашувда ҳисобни Александр Гейнрих очди: 1-0. Шу тариқа жамоалар танаффусга чиқишди. Иккинчи таймда Бикмаев, Жепаров ва Бақоевлар биттадан тўп киритишиб, якуний ҳисобни ўрнатишди: 4-0. Жавоб учрашуви 28 июл куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
ЎЗБЕКИСТОН – ҚИРҒИЗИСТОН 4:0 Голлар: Гейнрих 29, Бикмаев 49, Жепаров 56, Бақоев 90 ЎЗБЕКИСТОН: Игнатий Нестеров, Шавкат Маллажонов, Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров (С) (Баҳодир Насимов), Станислав Андреев, Александр Гейнрих, Марат Бикмаев (Улуғбек Бақоев 57), Темур Кападзе, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Жавлон Иброҳимов). ҚИРҒИЗИСТОН: Владислав Волков, Даврон Асқаров, Азамат Бойматов (С), Курсанбек Шератов, Азиз Сиддиқов, Анатолий Власичев, Валерий Кичин (Шуҳрат Раҳмонов 59), Мирлан Мурзаев (Владимир Хорошунов 70), Қаюмжон Шарипов, Марат Ажиниязов, Веньямин Шумейко Огоҳлантириш: Азамат Бойматов 12, Даврон Асқаров 26 Веньямин Шумейко 37 Марат Ажиниязов (65) Бош ҳакам: Абдуллоҳ ал Балуший (Қатар) 1-ёрдамчи ҳакам: Волид Султон ал-Маннай (Қатар) 2-ёрдамчи ҳакам: Марад Ёсир Аҳмад (Кувайт) Захира ҳаками: Шабон Али (Кувайт) Назоратчи: Абдулраҳмон ал-Диловар (Баҳрайн) Комиссар: Лю Жао (Хитой) Бугун яна қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтди: Хитой – Лаос 7:2 Таиланд – Фаластин 1:0 Сингапур - Малайзия 5:3 Туркманистон – Индонезия 1:1 Ливан – Бангладеш 4:0
|